Гвардиола шогирдини Мессига тенглаштирди
Хосеп Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ учинчи турини Испанияда ўтказиб, “Вильярреал” устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Манчестерликларга муҳим ғалаба келтирган голларни Эрлинг Холанд ва жамоа сардори Бернарду Силва киритди. Ўйиндан кейин “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гввардиола португалиялик футболчининг бош билан урган голини алоҳида мақтади.
- Бернарду боши билан зўр гол урди. Бу ҳаракати билан у менга Риёд Маҳрез ва Лионель Мессини эслатиб юборди. Улар бўйи паст ўйинчилар, лекин бўйнида болға борга ўхшайди ва бош билан ажойиб зарбалар йўллай олади, - деди Хосеп Гвардиола.
31 ёшли Бернарду Силва жорий мавсумдаги биринчи голини урди. Тажрибали ўйинчининг клубдаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди.
Бернардунинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади. Томонлар ҳамкорликни узайтириш бўйича ҳали келишувга эришгани йўқ. Силвани Европанинг бир неча гранд клублари ўз сафига чорламоқда.



Фикрлар