Фернандеш Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида: "У менга ҳаммасини тушунтирди"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

Ҳужумчи жамоанинг мавсумолди машғулотларини ўтказиб юборди ва Чемпионлар лигасида ўйновчи клуб сафига ўтиш ҳақида бош қотирмоқда. 

"Роналду клуб ва мураббийга нима деганини билмайман. Очиғи, унда қандай муаммо борлиги менга қоронғу. У кетишни истайдими? Бу ҳақда ундан сўраганим йўқ. 

Ўтган мавсумда Криштиану бизнинг энг яхши тўпураримиз бўлди. Унинг голлари жамоага катта ёрдам берди. Бироқ ҳозирги вазиятга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ. Қарорларни клуб ва Роналду қабул қилиши лозим. 

Билганимиздек, унда оилавий муаммолар бор. Биз унинг шахсий ҳаётини ҳурмат қиламиз. Роналдуни безовта қилманг. Мен ундан фақат оиласи ҳақида сўрадим. Криштиану менга ҳаммасини тушунтирди. Бор гап шу. 

Аралашишни истамайман. Ҳар бир инсоннинг қарорини ҳурмат қилиш керак", - деди МЮ хавбеки. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!