Эмилиано Мартинес АПЛда қолишни кўпроқ ўйламоқда

  • 15 Jun 16:14
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини бошқа АПЛ клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Лео Парадизо хабар берди.

Tecno

"Манчестер Юнайтед" клуби 32 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва футболчи билан музокараларни бошлаган. Мартинеснинг трансфер баҳоси тахминан 20 миллион еврони ташкил этади. У ўтган мавсумда "Астон Вилла" таркибида 53 та ўйинда майдонга тушди ва 16 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлади.

Бир неча манбаларнинг хабарига кўра, дарвозабоннинг олиб келинишига асосий сабаб, ўтган мавсум Онананинг муҳим беллашувлардаги қониқарсиз натижалари ва ишончсиз ўйини бўлмоқда

Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача кучда.

Comments

You must be logged in to commet!