"Челси" италиялик мутахассис билан келишиб олди

  • 27 May 20:53
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Олдинроқ Маурисио Почеттинони истеъфога чиқарган "Челси"нинг кейинги бош мураббийи деярли аниқ бўлди. 

Tecno

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, "аристократлар" "Лестер" устози Энцо Мареска билан келишиб олди. Томонлар шартнома муддатини муҳокама қилишмоқда. Ундан кейин лондонликлар "тулкилар" билан музокараларга киришиши керак бўлади. Сабаби, италиялик мутахассиснинг клуби билан тузган битими 2026 йилгача амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Мареска бундан олдин "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиолага ёрдамчи мураббий бўлган. Ўтган йили "Лестер"да иш бошлаб, жамоани Чемпионшип ғолибига айлантирди. 

Comments

You must be logged in to commet!