Чалханоглу ва "Интер" бу ишни охирига етказишга яқин турибди

  • 4 март, 2023, 12:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркиялик ярим ҳимоячи Хакан Чалханоглу "Интер" билан шартномасини 2026 йилгача узайтиришга яқин турибди.

Tecno

Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи ва “нерадзуррилар” ўртасидаги музокаралар якуний босқичда.

Манбага кўра, янги келишув бўйича Чалханоглунинг маоши бир мавсум учун 5,5 миллион евро ва яна 500 000 евро бонусларни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Чалханоглу жорий мавсум А Серияда жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!