Бруно: "МЮ билан чемпион бўлмоқчиман!"
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш "қизил иблислар" сафида олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапирди.
"Менинг мақсадим - "Манчестер Юнайтед" билан Англия Премьер лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Бу жамоа билан олдимга қўйган мақсадларим жуда катта. МЮ билан шартнома имзолаш ҳаётимдаги энг муҳим қарорларимдан бири бўлган. Тўғри, сўнгги йилларда қийин мавсумлар ўтказдик аммо ҳаммаси аста-секин изига тушяпти. Шундай экан, менинг мақсадим ҳаммага тушунарли деб ўйлайман", - деди португалиялик футболчи.
Маълумот учун, манкунянликлар АПЛнинг 8-туридан сўнг 13 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар