Бошқа зўр ўйинчи чиқиб қолди: “Реал” “Ливерпуль”юлдузидан юз ўгирди

  • 10 октябрь, 11:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” 2026 йилги трансфер ойналари давомида ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни режалаштириб қўйган. Шу пайтга қадар асосий нишон сифатида “Ливерпуль” марказий ҳимоячиси Иброҳим Конате тилга олинаётган эди.

Tecno

“Қироллик клуби” қизиқишидан хабардор бўлган франциялик футболчи “Ливерпуль”нинг янги ҳамкорлик бўйича таклифларини рад этиб келмоқда.

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, мадридликларнинг бу борада фикри ўзгарди. “Реал” мутасаддилари жамоага “Бавария” ҳимоячиси Дайо Упамеканони чақирадиган бўляпти.

Дайонинг немис клуби билан шартномаси шу мавсум охирида якунланади. Қизиғи шундаки, “Реал” 26 ёшли Упамеканонинг севимли клуби ҳисобланади ва у январбда мадридликлар билан музокара олиб боришга тайёрлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!