Боксчи қизларимиз МДҲ ўйинларида биринчи ўринни эгаллади

  • 4 октябрь, 18:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Айни кунларда Озарбайжон давлатида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун қизлар иштирокидаги финал жанглари бўлиб ўтди. Финалга 5 нафар боксчи билан етиб келган вакилларимиз, 100 фоизлик натижа қайд этишди. Қизлар иштирокида умумжамоа ҳисобида 5 та олтин, 4 бронза медаллари билан мусобақада тенгсиз бўлдик. 

Tecno

Олтин медал:
-50 кг. Назокат Мардонова
-52 кг. Сабина Мирзаева
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-57 кг. Фарзуна Рўзиева
-63 кг. Рушанабону Исоева

Бронза медал:
-46 кг. Рухшонабону Ахадова
-48 кг. Шаҳнозабону Имомалиева
-60 кг. Меҳримах Қиличева 
-66 кг. Улбосин Жалгасбаева

Мураббийлар: Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов.

Шифокор: Комилжон Расулов.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!