“Бавария” ҳеч қайси жамоа қила олмаган ишни уддалади

  • 4 октябрь, 2023, 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи турида “Бавария” бир ўйинда иккита рекорд қайд этди.

Томас Тухель шоирдлари Данияга сафар қилиб, “Копенгаген” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, “Бавария” қитъанинг энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичларида мағлубиятсиз ўйинлари сериясини 36 тага етказди.

Бу янги рекорд ҳисобланади.

Бундан ташқари, мюнхенликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида кетма-кет 15 маротаба ғалаба қозонди. Бу ҳам рекорд натижа сифатида турнир тарихига киртилди.

“Бавария” ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичидаги сўнгги мағлубиятини 2017 йили ПСЖдан қабул қилиб олганди. Шундан бери Бундеслига гранда 33 та ғалаба ва учта дуранг қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!