АПЛ грандлари Германиядан истеъдодли ҳужумчини нишонга олишди

  • 25 октябрь, 14:26
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛнинг топ-клублари Бундеслигадаги ёш истеъдодга қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

"CaughtOffside" нашрининг берган маълумотларига кўра, Англиянинг "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари "Кёльн" клуби сафида ҳаракат қилаётган 19 ёшли ҳужумчи Саид Эль-Малага қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда форвардни Германия клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Клуб ҳали футболчига аниқ нарх белгилагани ёқ. Аммо ўндан ортиқ жамоалар футболчининг трансферни муҳокама қилиш учун унинг агентига алоқага чиққан.

Эль-Маланинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 18 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, германиялик ҳужумчи жорий мавсум "Кёльн" сафида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!