CHERY AUTO

Умиджон Жалолов: Бу ерга олтин медаль учун келгандим ва мақсадимга эришдим

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, кеча эркин курашчимиз Умиджон Жалолов ўсмирлар Олимпия ўйинларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга чиққанди. 16 ёшли спортчимиз ушбу муваффақиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

- Ватаним учун олтин медаль қўлга кирита олганимдан хурсандман. Ярим финалда туркиялик рақибга қарши жанг қийин бўлди. Аммо, шунга қарамай баҳсни ўз фойдамга ҳал қила олдим ва финалга чиқдим. Ҳал қилувчи жангда эса грузиялик спортчидан устун келдим. Грузияда спорт курашлари жуда ривожланган. Шу сабабли, рақибим ҳам кучли эди. Бу ерга олтин медаль учун келгандим ва олдимга қўйилган вазифани бажардим, – деди спортчи.

Comments

You must be logged in to commet!