
Осиё ўйинлари. Диёра Келдиёрова жамоамиз ҳисобига илк олтин медални тақдим этди (фотогалерея)
- 24-сентябр 2023, 16:54
- 0
- Осиё Ўйинлари
Ўзбекистон делегацияси XIX Осиё ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди.
Ушбу муваффақиятга дзюдочимиз Диёра Келдиёрова эришди. -52 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз БАА вакили Биршелт Хорлодоини мағлубиятга учратиб, ўз ғалабалари орасига Осиё ўйинлари чемпионлигини ҳам қўшиб қўймоқда.
Диёрани аренанинг ўзидан Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ойбек Касимов бошчилигидаги Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти бирга қўллаб-қувватлаб турди.
Қуйида ушбу жараёнлардан қайноқ фотогалереяни томоша қилинг!
Диёра Келдиёрова - олтин медал соҳибаси!

DSC_4695
1 / 16
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ