Ҳеч ким кутмаган номзод! Туркия терма жамоасига янги бош мураббий топилди
- 20-октябр, 17:23
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Бешикташ» клубининг собиқ бош мураббийи Серген Ялчин яқин кунларда Туркия миллий терма жамоасини қабул қилиб олиши кутилмоқда. Ҳозирда ишсиз юрган мутахассис тез орада терма жамоа бош мураббийи сифатида эълон қилиниши мумкин.
Машҳур инсайдер ва журналист Николо Скира тарқатган маълумотларга кўра, 53 ёшли мутахассис тез орада терма жамоада яқиндагина истеъфога чиқарилган Винченцо Монтелла ўрнини эгаллаши режалаштирилган.
Италиялик мураббийи қўл остида турклар Шимолий Америкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кутилган натижани кўрсата олмади ва Миллатлар лигасида ҳам омадсиз иштирок этди.
Шунингдек, аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Туркия терма жамоаси бош мураббийлигига Арда Туран номзоди ҳам кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ у бу таклифни рад этгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Серген Ялчин «Бешикташ»дан ташқари қатор турк клубларини ҳам бошқарган. У ўз вақтида «Коньяспор», «Антальяспор», «Сивасспор», «Кайсериспор» каби жамоаларда ҳам фаолият юритган.