Диёра Келдиёрова қозоқ тилида мурожаат қилди

Диёра Келдиёрова қозоқ тилида мурожаат қилди

Жаҳон миқёсида танилган ўзбекистонлик дзюдочи, Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Қозоғистонда ўтган Aktau Asian Open 2026 мусобақасидаги ғалабасидан сўнг маҳаллий мухлисларга миннатдорлик билдирди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Спортчи ўзининг Instagram саҳифасида Актауда оила аъзолари билан тушган бир қатор суратларини жойлаштирди. Қизиқ томони шундаки, у миннатдорлик сўзларини қозоқ тилида бошлаган.

«Рахмет, Актау!

Оиламга, яқинларимга ва мени қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорман!», — деб ёзади Диёра ўз саҳифасида.

Келдиёрова Aktau Asian Open 2026 халқаро дзюдо турнирида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. У мусобақани чорак финалдан бошлаб, дастлаб қозоғистонлик Нурайлим Сарсенбекни мағлуб этди. Ярим финалда яна бир Қозоғистон вакили Гульхан Шингисхан устидан ғалаба қозонди. Финалда эса Озарбайжон спортчиси Фарида Мирзаевани муддатидан олдин енгиб, мусобақани муносиб тарзда якунлади.

Ушбу турнир Диёра Келдиёрова учун 2024 йил Париж Олимпиадасида олтин медаль қўлга киритганидан кейинги ва фарзанди туғилиши муносабати билан берилган танаффусдан сўнгги илк расмий мусобақа бўлди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ