Хоакин Бакли: "Энди хатолар устида яна ҳам қаттиқроқ ишлайман"
- 16-июн 2025, 13:07
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Америкалик UFC жангчиси Хоакин Бакли нигериялик Камару Усманга қарши бўлиб ўтган баҳс ҳақида гапирди.
"Камару Усманга респект. Сиз - чинакам афсонасиз, барча даврларнинг энг яхшиларидансиз. Бизнинг тўқнашувимизда менинг қўлим баланд кўтарилмади, бироқ бундан хафа эмасман. Аксинча, бу мен учун сабоқ бўлди. Энди хатолар устида яна ҳам қаттиқроқ ишлайман" - дея америкаликнинг сўзларини келтирди "Home of Fight".
Эслатиб ўтамиз, "UFC on ESPN 69" турнирида Бакли ҳакамларнинг қарорига кўра Усмандан мағлубиятга учради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ