- #UFC
- #Хабиб Нурмагомедов
- #Абдураҳмон Абдулҳақов
- #Дана Уайт
- #ММА
- #Nilufar Kudratova
- #Ислом Махачев
- #Хамзат Чимаев
Хамзат Чимаевга биргина жиҳат етишмайди
- 13-май, 13:09
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Америкалик таниқли ММА устаси Хорхе Масвидал UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев ҳақида гапирди.
“Чимаев ажойиб курашга эга, лекин ҳар доим унга қатъият етишмаслигини айтганман. Агар Хамзат кимдир билан курашса, темпни бир хилда ушлаб туролмайди. Гапим исботини Шон кўрсатиб қўйди. Бу танқид эмас. Тушунаман, темпни сақлаб қолиш жуда қийин — буни фақат бир нечта жангчилар уддалай олади. Масалан, Хабиб ва Махачевни олинг. Улар рақибни партерга туширганида, доимий босим ўтказиб турарди. Хатто рақиб ўрнидан турганда ҳам, улар буни яна қайта-қайта такрорлашарди. Уларда ўзгача қатъият бор эди”, — деди Масвидал ўзининг You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев охирги жангида Шон Стриклэндга қарши октагонга кўтарилиб, якунда очколар эвазига мағлубиятга учради.
Одина Назирова тайёрлади