Велоспорт тарихида кам учрайдиган ҳодиса содир бўлди
- 30-май 2025, 19:52
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Велоспорт
UAE Team Emirates – XRG жамоаси аъзоси, испаниялик Хуан Аюсо "Жиро d’Италия"даги иштирокини ари чаққанидан кейин тўхтатди.
Ҳодиса чоршанба куни 17-босқичда содир бўлган, пойга пайтида ҳашарот спортчи бош кийимига учиб кирган.
Спортчининг юзи шишиб, ўнг кўзи деярли кўрмай қолди. Аввалроқ, Аюсо "Жиро"нинг 7-босқичида ғалаба қозониб, умумжамоа ҳисобида пешқадамлар сафида бораётган эди. Бироқ, 9-босқичда у йиқилиш натижасида тиззасидан жароҳат олди ва кейинги босқичларда ўз позициясини йўқота бошлади.

"Бу кунлар оғир, ҳақиқатан ҳам омадсиз ўтди," - дея вазиятни баҳолади Аюсо.
Халимова Нозима
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ