Вальверде: "Зидан менга ишонч ва хотиржамлик бағишлаган"
- 2-апрел, 14:44
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоанинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
"Зидан — футбол афсонаси. У менга жуда катта ёрдам берган. Футболчи учун айрим қийин паллалар бўлади, шундай вазиятларда у доим хотиржамлиги ва босиқлиги билан ишонч бағишларди. Унинг шу фазилати менга ҳам ўтган.
Кундалик ҳаётда ҳам Зидан доим оилам, фарзандларимнинг аҳволини сўраб турарди. Бу эса мени жуда хурсанд қиларди", — деди Вальверде "Madrid Extra" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан "Реал"ни 2016–2018 ва 2019–2021 йилларда бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар 11 та соврин, жумладан 3 та Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ