Уругвай Жаҳон чемпионатини дуранг билан бошлади
- 16-июн, 05:09
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган баҳсда Уругвай ва Саудия Арабистони терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ҳисоб 41-дақиқада очилди. Саудия Арабистони ҳимоячиси Абдулела Ал-Амри рақиб дарвозабони Фернандо Муслеранинг хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни дарвоза тўрига йўллади. Уругвай посбони зарбадан кейин тўпни қайтарган бўлса-да, уни олдига чиқариб юборди ва Ал-Амри вазиятни гол билан якунлади.
Уругвайликлар узоқ вақт ҳисобни тенглаштира олмади. Фақат 80-дақиқада Максимилиано Араухо ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди ва ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, ҳар икки жамоа мундиалдаги иштирокини бир очкодан қўлга киритиш билан бошлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ