Инсайдер «Манчестер Сити»нинг келажаги ҳақида маълумот берди

Инсайдер «Манчестер Сити»нинг келажаги ҳақида маълумот берди

  • 19-октябр, 22:07
  • 0
  • Футбол

Футбол инсайдери Оливер Холтнинг айтишича, мавсум якунида «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасини тарк этиши мумкин.

Унинг маълумотларига кўра, Премьер-лига раҳбарияти клубга нисбатан якуний қарор ва жазо чораларини «шаҳарликлар»нинг апелляция жараёни тугашини кутмасдан эълон қилишни режалаштирмоқда. Апелляция бўйича қарор эса январь ойидан олдин чиқмаслиги кутилмоқда.

Холтнинг таъкидлашича, «Манчестер Сити»дан шунчалик кўп очко олиб ташланиши мумкинки, жамоа АПЛдаги ўрнини сақлаб қололмайди. Шунингдек, клуб Чемпионшипда иштирок этадиган кейинги мавсумда ҳам очколаридан айирилиши эҳтимоли бор.

Журналистнинг фикрича, клуб бошқа қуйи дивизионларга туширилмайди. Аввалроқ «Манчестер Сити» Англиянинг тўртинчи дивизиони — Лига 2га юборилиши мумкинлиги ҳақида ҳам тахминлар билдирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити»га молиявий қоидаларни бузиш билан боғлиқ 115 та ҳолат бўйича айблов қўйилган. Ҳозирча клубнинг қуйи дивизионга туширилиши ҳақида расмий қарор эълон қилинмаган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ