Sports.uz сайти журналистларининг қуръа олдидан билдирган тахминлари билан танишинг
- 5-декабр 2025, 17:31
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Хабарангиз бор, бугун 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун қуръа ташланади.
Sports.uz сайти журналистлари Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки юзасидан қуйидаги саволларга жавоб берди:
"Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги рақиблари кимлар бўлади?"
"Мундиалда қайси босқичгача етиб бора оламиз?"
"Жаҳон чемпионатида таркибимиздаги қайси футболчилар порлаб, кучли чемпионатларга йўл олиши мумкин?"
Яҳёхўжа Улуғхўжаев:
1. "Мексика, Эквадор, Янги Зеландия".
2. "Плей-оффга 4 очко билан чиқиб, битта ютиб, кейинги босқичда пенальти сериясида ютқазиб қайтамиз".
3. "Аббос Файзуллаев, Остон Ўрўнов ва Ҳусниддин Алиқулов".
Карим Худaйқулов:
1. "Аргентина, Австрия, Кабо-Верде".
2. "1/16 босқич".
3. "Аббосбек Файзуллаев, Ҳусниддин Алиқулов".
Суҳроб Холбеков:
1. "АҚШ, Эквадор, Кабо-Верде".
2. "Нимчорак финал".
3. "Ҳожиакбар Алижонов".
Али Аҳмадхўжаев:
1. "Ўзбекистон гуруҳ босқичида Бельгия, Марокаш ва Гаити тушишини хоҳлардим."
2. "Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқишга кучимиз етади. Аммо 1/16 босқичдан мағлуб бўлсак керак."
3. "Жаҳон чемпионатида Аббос ва Остон зўр ўйнаб кучлироқ клубга кетишади. Ҳусанов ҳам яхши ўйнаб "Манчестер Сити"нинг асосий таркибда бемалол киришини исботлайди.
Билолбек Имомов:
1. "Франция, Австрия, Гана".
2. "Гуруҳдан чиқамиз".
3. "Аббос Файзуллаев, чунки унда катта потенциал бор".
Фарҳод Тулкунов:
1. "Мексика, Швецария, Янги Зеландия."
2. "Нимчорак финалда пенальтилар сериясида ютқазамиз."
3. "Аббос Файзуллаев Жаҳон чемпионатидан кейин Испания клубларига кетади."