“Сити” яна ҳимоячи олади
- 23-феврал, 05:16
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” таркибини янгилаш сиёсатини ёзги трансферлар ойнаси даврида ҳам давом эттирадиган бўляпти. Бу ҳақда TEAMtalk нашри журналистлари хабар қилди.
“Шаҳарликлар” ҳимоянинг ўнг қанотига янги ижрочи олиб келишни режалаштирмоқда. Асосий номзод сифатида “Спортинг” вакили Иван Фреснеда танланди.
“Манчестер Сити” спорт директори Уго Виана бу ҳимоячининг устун жиҳатларини “Спортинг”да ишлаган даврдан бери жуда яхши билади. Хосеп Гвардиола ҳам жамоасининг энг заиф нуқтаси бўлиб турган ўнг қанот ҳимоясига янги ижрочи олиб келинишидан манфаатдор.
Фреснедани қўлга киритиш учун манчестерликлар трансфер бозорида “Арсенал” ва “Ньюкасл” билан рақобатлашишига тўғри келади. Бу икки клуб ҳам испан ҳимоячисини жорий мавсум якунланганидан кейин ўз сафига қўшиб олмоқчи.
21 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 31 та ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.