
"Севилья" 41 йиллик антирекордни такрорлади
- 28-август 2022, 13:58
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Испанияда Ла Лиганинг 3-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда "Севилья" сафарда "Алмерия"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу мағлубият андалусияликлар учун жорий мавсумдаги иккинчиси бўлди. Шунингдек, Хулен Лопетеги шогирдлари бир марта дуранг ҳам ўйнашди. Журналист Педро Мартиннинг хабар беришича, чемпионат бошидаги учта ўйинда 1 очко тўплаш “Севилья” учун сўнгги 41 йил ичидаги энг ёмон старт ҳисобланади.
Охирги марта "Севилья" бундай натижани 1981/82 йилги мавсумда қайд этган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ