Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида қайси куни иштирок этади?
- 30-сентябр 2025, 11:43
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Оғир атлетика
Хабарингиз бор, 2-11 октябрь кунлари Норвегиянинг Фёрде шаҳрида ўтказиладиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этишади. Ҳар икки спортчимиз бўлажак мусобақада -110 кг вазн тоифасида супага чиқишади.
Маълум бўлишича, атлетларимизнинг иштироки 10 октябрь санасига белгиланган. Беллашувларнинг бошланиши эса Тошкент вақти билан 22:30 га тўғри келади.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ