Регбичиларимиз Малайзиядаги халқаро турнирда совриндор бўлди
- 14-апрел, 14:49
- Javohir Malikov
- 0
- Ўзбек спорти
Малайзияда регби-7 бўйича “Borneo Sevens” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари совриндорлар қаторидан жой олишди.
Турнирда 8 та эркаклар ва 6 та аёллар жамоалари иштирок этди. Беллашувларда финалгача етиб борган қизларимиз якунда кумуш медални қўлга киритган бўлса, йигитларимиз бронза медалларига эгалик қилишди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ