- #Ўзбекистон
- #Мексика
- #Монако
- #Футбол бўйича жаҳон чемпионати
- #Порту
- #Колумбия
- #Хамес Родригес
- #Бавария
- #Реал Мадрид
- #АҚШ
- #МЛС
- #Фабрицио Романо
"Реал Мадрид" собиқ футболчиси МЛСга йўл олишга яқин
- 4-феврал, 16:58
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо берган хабарларга кўра, колумбиялик юлдуз "Миннесота Юнайтед" клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари футболчи жамоа билан шартнома имзолаш учун Америка Қўшма Штатларига учиб кетган. 34 ёшли футболчи фаолияти давомида "Реал Мадрид", "Бавария", "Порту" ва "Монако" сингари Европанинг энг кучли клубларида тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси эса Мексиканинг "Леон" клуби бўлган эди. Хамес ҳали ҳамон Колумбия сафида ўйнаб келмоқда ва жамоа сардори ҳисобланади.
Маълумот учун, Колумбия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ