Қозоғистон Осиё ўйинлари-2026 медаллар жадвалида учликка кирди
- 22-сентябр, 14:19
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Японияда ўтаётган ёзги Осиё ўйинлари-2026да медаллар умумий ҳисобида Қозоғистон вақтинча учлик етакчилар қаторига кирди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Қозоғистон спортчилари ҳозиргача олти олтин, бир кумуш ва беш бронза медалини қўлга киритди. Шу натижа орқали жамоа медаллар жадвалида тўртинчи ўриндан учинчи поғонага кўтарилди. Ҳозирча фақат Хитой ва мусобақа мезбонлари — Япония терма жамоалари Қозоғистондан олдинда бормоқда.
Хитой спортчилари мутлақ етакчиликни сақлаб турибди: улар ҳисобида 29 та олтин, 12 та кумуш ва етти та бронза медали бор. Япония терма жамоаси эса уч кун ичида тўққизта олтин, 14 та кумуш ва 15 та бронза медалини қўлга киритган. Тўртинчи ўринни Жанубий Корея эгаллаб турибди (5-4-15).
Мусобақа 4 октябрга қадар давом этади.