ПСЖ -"Интер": Ўзаро тўқнашувлардаги устунлик қайси жамоада?
- 31-май 2025, 17:17
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Бугун УЕФА Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги сўнгги баҳси - финал беллашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда ПСЖ ва "Интер" жамоалари тўқнаш келади. Беллашувда ғалаба қозонган жамоа ЕЧЛнинг 2024-25 йилги мавсуми чемпионига айланади.
Ушбу жамоалар бугунга қадар умумий 5 маротаба тўқнаш келган. Мазкур тўқнашувларнинг барчаси ўртоқлик учрашуви доирасида ташкил этилган.
Ўзаро баҳслардаги устунлик ПСЖда. Жамоа ушбу 5 та беллашувнинг 3 тасида ғалабани қўлга киритган. "Интер" эса бир маротаба муваффақият қозонган. Жамоалар ўртасидаги бир учрашувда эса жамоалар кучи тенг келган. Ўртоқлик ўйинидаги энг катта фарқ билан қозонилган ғалаба ПСЖга тегишли - 1:3.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ