
"Париж-2024": Жалолов жангидан кейин нималар деди?
- 29-июл 2024, 22:07
- 0
- Олимпизм
Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугунги жангидан кейин чет эл журналистларига интервью берди.
"Менинг мақсадим битта, бу ҳам бўлса, икки карра Олимпиада чемпиони бўлиш. Бу йўлда биринчи тўсиқдан ўтдим", - дея саволга жавоб берди Баҳодир.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Париж-2024 Олимпиадаси доирасидаги илк жангини норвегиялик Омар Шиҳага қарши ўтказиб, катта устунлик билан ғалаба қозонд. Жанг давомида вакилимиз рақибини икки марта нокдаун ҳолатига туширди.
Маълумот ўрнида, Жалолов кейинги жангини 2 август куни австралиялик Тремуана Жуниорга қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ