Ўзбекистонлик ҳакам Индонезия Суперлигасига ўтиш ўйинини бошқаради
- 8-май, 15:18
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ўзбекистонлик ҳакам Аскер Нажафалиев Индонезияда муҳим учрашувни бошқаради.
Бугун, 8 май куни Индонезия Лига 2 мусобақаси плей-офф босқичидан ўрин олган “Персипура” — “Адҳякса” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур беллашувни ҳамюртимиз бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.
Баҳс Индонезия Суперлигасига чиқиш йўлидаги ҳал қилувчи ўйинлардан бири ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ