Ўзбекистон U17 терма жамоаси Венесуэла, Кот-д'Ивуар ва Буркина-Фасо билан ўйнайди
- 16-октябр 2025, 13:01
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
2025 йилги ФИФА U17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 18–31 октябр кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади.
Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида U17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Венесуэла, Кот-дъИвуар ва Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Баҳслар “Ал-Ҳамрия” стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон — Венесуэла
20 октябрь
"Ал-Ҳамрия" стадиони
Ўзбекистон — Кот-дЪИвуар
23 октябрь
“Ал-Ҳамрия” стадиони
Ўзбекистон — Буркина-Фасо
29 октябрь
“Ал-Ҳамрия” стадиони
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ