Озарбайжон чемпионати. "Сумгаит" - "Сабах": Кучлар тенг келган баҳсда Абдихолиқов гол, Раҳмоналиев дубль муаллифи бўлди
- 29-март 2025, 22:10
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Озарбайжон чемпионатининг 28-тури доирасида "Сумгаит" - "Сабах" баҳси бўлиб ўтди.
Мазкур тўқнашувда жамоалар дурангга имзо чекди - 3:3.
Беллашувда легионерларимиз Бобир Абдихолиқов ва Умарали Раҳмоналиевлар муҳим рол ўйнади. Абдихолиқов 46-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Раҳмоналиев 6- ва 71-дақиқаларда ўз исмини таблога ёздириб қўйди.
"Сумгаит" таркибидаги яна бир легионеримиз Жасур Жалолиддинов захирада қолдирилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ