Осиё кубоги . Бугун Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Эронга қарши майдонга тушади
- 3-феврал, 08:04
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Мини-футбол
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги мусобақаси давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси чорак финал босқичи доирасида Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири — Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 11:00 да старт олади. Қуйида чорак финал босқичи доирасидаги ўйинлар рўйхати ва уларнинг бошланиш вақтлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
11:00 Эрон – Ўзбекистон
13:00 Ироқ – Таиланд
15:00 Япония – Афғонистон
17:00 Индонезия – Вьетнам
Маълумот учун, барча беллашувлар 3 февраль куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ