Осиё чемпионати. Ҳамюртларимиз Осиё ва жаҳон рекордини ўрнатди!
- 6-феврал, 00:11
- Javohir Malikov
- 0
- Ўзбек спорти
Ҳиндистонда ўтаётган ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Пневматик тўппончадан 10 метрдан отиш бўйича кечган мискт дастурида ҳамюртларимиз Муҳаммад Камалов ва Нигина Саидқулова олтин медалга сазовор бўлишди.
Янада аҳамиятлиси, юртдошларимиз беллашувларда 481.3 балл жамғариб, мазкур йўналишдаги Осиё ва жаҳон рекордини янгилашга эришди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ