Оғир атлетика. Шарофиддин Амриддинов Олимпиада чемпионидан олтин медални тортиб олди
- 16-октябр 2022, 17:49
- Javokhir Azimov
- 0
- Оғир атлетика
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар.
-102 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди.
Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, қатарлик Элбаҳ Фаресни ҳам ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланди. Силтаб кўраришда 196, икки курашда эса 368 кг қайд этган самарқандлик полвонимиз терма жамоамиз ҳисобига яна 2 кумуш медални келтирди.
МОҚ матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ