Ўзбекистон 2026 йилги Осиё ўйинларида медаллар сонини икки баравар оширди
- 22-сентябр, 20:04
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Аичи ва Нагоя шаҳарларида (Япония) ўтаётган ёзги Осиё ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси жами учта кумуш медални қўлга киритди.
Иккита медал ьаралаш яккакураш туридан келди. Фирдавс Атамуратов 60 килограммгача вазн тоифасида modern йўналишида финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи беллашувда у Тожикистон номидан иштирок этган Мирзобек Умаровга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани кумуш медаль билан якунлади.
Аёллар ўртасидаги мусобақада, 60 килограммгача вазн тоифасида traditional йўналишида Хилола Собирова кумуш медалга сазовор бўлди. Финалда у Сингапур спортчиси Тео Хуэй Хунга ютқазиб қўйди.
Яна бир кумуш медални терма жамоа ҳисобига ушу бўйича мусобақада Дарья Латишева олиб келди. У наньцюань ва наньдао йўналишларида жами 19,413 балл тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Бу медаль Латишева учун Осиё ўйинларидаги фаолияти давомидаги учинчи соврин бўлди.
Шу тариқа, учинчи мусобақа куни якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси учта медал қўлга киритди, уларнинг барчаси кумуш. Жамоа ҳисобида ҳозирча олтита медаль мавжуд: бирта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза. Умумжамоавий медаллар рейтингда Ўзбекистон тўққизинчи поғонада бормоқда.