"Насаф" Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин
- 26-ноябр 2023, 17:38
- Bekzod Isayev
- 5
- Футбол
"Насаф" янги мавсумга трансферлар бўйича тайёргарликни бошлаб юборган. Қаршиликлар ёздаги муваффақиятсиз трансферлардан сўнг таркибни кучайтириш учун хориждаги маҳаллий футболчиларимизга ҳам эътибор қаратмоқда.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "аждарлар" Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдиҳолиқовни кўзлаб қўйган. Ўтган мавсум "Ордабаси" билан Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритган Бобир яна собиқ жамоасига қайтиши мумкин.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ