Моуриньо учун "Реал"да уч дахлсиз футболчи бор

Моуриньо учун "Реал"да уч дахлсиз футболчи бор

«Реал» клубида Жозе Моуриньога мутлақо тегилмайдиган уч футболчи борлиги маълум қилинди. 

Манбаларга кўра, португалиялик мутахассис учун Тибо Куртуа, Федерико Вальверде ва Килиан Мбаппе жамоанинг энг дахлсиз ўйинчилари ҳисобланади.

Моуриньо ёзда яна Мадридга қайтди. «Қаймоқранглилар» мураббийнинг шартномасини «Бенфика» клубидан сотиб олгани айтилмоқда.

Ҳозирча «Реал» Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди. Турнир жадвалида «Барселона» пешқадамлик қилмоқда. Икки жамоа ўртасидаги фарқ олти очкони ташкил этмоқда. 

Чемпионлар Лигасида эса мадридликлар шу пайтгача икки бор майдонни ғалаба билан тарк этган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ