Менди жароҳат олди: "Реал" ҳимоячиси эрта алмаштирилди
- 4-май, 11:05
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди Ла Лиганинг 34-турида "Эспаньол"га қарши сафар ўйини давомида жароҳат олди.
Франциялик футболчи учрашувнинг 14-дақиқасида майдонни тарк этди. Испания ОАВ маълумотига кўра, унда мушак жароҳати аниқланган. Ҳозирча тикланиш муддати маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда "Реал" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки гол муаллифи Винисиус Жуниор бўлди.
Жорий мавсумда Менди жами 9 та ўйинда иштирок этди ва гол ёки ассист амалга ошириб, жамоасига ёрдам бера олмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ