Мбаппе “дашҳатли” рекорд ўрнатди
- 27-ноябр 2025, 06:58
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Европа Чепионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг бешинчи турида “Реал” футболчилари Грецияда “Олимпиакос” жамоаси билан куч синашиб, голларга бой бўлган баҳсда 4:3 ҳисобида зафар қучди.
Мадридликларнинг ғалабасини таъминлаган барча голлар бир футболчи – Килиан Мбаппе ҳисобига ёзилди.
Мбаппе Европа Чемпионлар лигасининг сафар учрашувларида тўртта хет-трик қайд этиб, мусобақанинг рекордини ўрнатди.
Шу тариқа, 2025 йилда Килианнинг турли мусобақалардаги хет-триклари сони бештага етди. Бугунги кунга қадар у “Вальядолид” (25 январь), “Манчестер Сити” (19 февраль), “Барселона” (11 май) ва “Қайрат” (30 сентябрь) дарвозаларига учтадан гол урган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ