Мармуш: "Биз ўзимизни катта оиладек ҳис қиламиз"
- 30-июн 2025, 15:32
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Умар Мармуш жамоа ичидаги муҳит ҳақида гапирди.
"Биз жуда кўп вақтни бирга ўтказамиз — нонушта, тушлик, кечки овқат пайтида ҳаммамиз бирдаммиз. Машғулотлар ва ўйинлар орасидаги бўш вақтни ҳам бирга ўтказамиз. Бу жамоавий химияни кучайтиради ва ўзимизни катта оиладек ҳис қилишимизга ёрдам беради" — деди дея айтиб ўтди мисрлик ҳужумчи "City Xtra" нашрига.
26 ёшли футболчи жорий йил январда "Сити"га қўшилган ва шу пайтгача 24 та ўйинда 8 гол ва 3 ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни "шаҳарликлар" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида "Ал-Ҳилол"га қарши майдонга тушади. Бўлажак тўқнашув эса Тошкент вақти билан 06:00 да старт олиши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ