Марказий Осиё дербисида боксчимизнинг қўли баланд келди!

Марказий Осиё дербисида боксчимизнинг қўли баланд келди!

  • 10-апрел, 12:31
  • 0
  • Бокс

Мўғулистоннинг Улан Батор шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам ўз якунига етиб бормоқда. 

Ҳозиргина охирги финалчимиз, -90 кг даги Ҳалимжжон Мамасолиев ва тожикистонлик Парвиз Каримов қарама-қаршилиги ниҳоясига етди. Тўлиқ 3 раунд давом этган тўқнашувда ҳамюртимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, қитъа чемпионига айланди – 5:0!

Ушбу ғалаба терма жамоамиз ҳисобига мазкур мусобақадаги учинчи олтин медални тақдим этди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ