«Манчестер Юнайтед» уч мураббий ўртасида танлов қилмоқда
- 15-октябр, 14:43
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Майкл Каррик ўрнига номзодларни ўрганишни давом эттираётгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда talkSPORT манбаси маълум берди.
Манбага кўра, ҳозирча клуб рўйхатида бир неча нуфузли мутахассис бор. Улар орасида «Бавария» ва Германия терма жамоасини бошқарган Юлиан Нагельсманн, «Наполи»да ишлаган Антонио Конте ҳамда ҳозирда «Брайтон»ни бошқараётган Фабиан Ҳюрцелер номлари тилга олинмоқда.
«Манчестер Юнайтед» янги мавсумни Англия премьер-лигасида омадсиз бошлади. Олти турдан сўнг Майкл Каррик шогирдлари атиги олти очко тўплашга муваффақ бўлди ва жадвалда 13-ўринни эгаллаб турибди.
Кейинги турда «Манчестер Юнайтед» сафарда «Лидс» жамоасига қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ