
Ломаченко ва Камбосос ўртасидаги жангда ким фаворит? Хегай жавоб қилди
- 7-феврал 2024, 09:57
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Украиналик боксчи Арнольд Хегай Жорж Камбосос ва Василий Ломаченко ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.
“Менимча, Василий катта эҳтимол билан ғалаба қозонади. Чунки у кучлироқ. Бироқ Василийнинг имкониятлари яхшироқ бўлса-да, рақибига паст баҳо бермаслигига ишончим комил, - деди Хегай.
Эслатиб ўтамиз, Василий Ломаченко(17-3) ва Жорж Комбасос(21-2) ўртасидаги жанг 12 май куни Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтади. Ғолиб IBF йўналиши бўйича енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони камарига эга бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ