«Ливерпуль» қишда янги ярим ҳимоячи сотиб олиши мумкин
- 15-октябр, 14:56
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Мексиканинг «Тихуана» жамоаси ярим ҳимоячиси Хильберто Мора яқин вақтларда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотича, «Ливерпуль» раҳбарияти январ ойида очиладиган трансфер ойнаси олдидан 18 ёшли истеъдодни қўлга киритиш бўйича ҳаракатларини кучайтирмоқда. Унинг учун асосий рақобатчи сифатида амалдаги Англия премьер-лигаси чемпиони – Лондоннинг «Арсенал» клуби тилга олинмоқда.
Мексика томони эса ёш футболчини сотиш орқали тахминан 35 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Жорий мавсумда Мексика чемпионатида Хильберто Мора еттита учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи шу вақт ичида бешта гол уришга ва бир бор голли пас беришга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ