Конго мураббийи отасининг вафот этганини матбуот анжуманида билди
- 2-июл, 06:25
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Конго терма жамоаси бош мураббийи Себастьян Десабр Англияга қарши 1/16 финал учрашувидан кейинги матбуот анжуманида отасининг вафот этганини билиб қолди.
Англияга қарши баҳсда африкаликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионатини тарк этди. Матбуот анжумани давомида ДР Конго футбол федерацияси вакили сўзга чиқиб, шундай деди:
"Мураббийимиз отасидан айрилди. Шу муносабат билан унга чуқур ҳамдардлик билдирамиз."
49 ёшли мутахассис қисқача "Раҳмат" деб жавоб берди ва матбуот анжуманини якунлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ