- #Швейцария
- #Германия
- #Тони Кроос
- #Мирослав Клозе
- #Томас Мюллер
- #Бастиан Швайнштайгер
- #Лукас Подольски
- #Жошуа Киммих
Жошуа Киммих Германия терма жамоаси рекордчилари қаторидан жой олди
- 28-март, 18:09
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
27 март куни Швейцария ҳамда Германия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Беллашув немисларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу баҳсда немислар таркибида майдонга тушган Жошуа Киммих Германия терма жамоасининг рекордчиларидан бирига айланди. "Трансфермаркт" портали ҳисоб-китобларига кўра, бу учрашув 31 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 107-ўйин бўлди ва ярим ҳимоячи терма жамоа тарихдаги энг яхши ўнталикдан жой олди.
Маълумот учун, германиялик сафида Киммихдан кўпроқ ўйин ўтказган футболчилар Юрген Клинсманн (108), Филипп Лам (113), Тони Кроос (114), Бастиан Швайнштайгер (121), Мануэль Нойер (124), Лукас Подольски (130), Томас Мюллер (131), Мирослав Клозе (137) ва Лотар Маттеус (150) ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ