ЖЧ саралаши. Сўнгги дақиқаларда учта гол урган Саудия пешқадамликни сақлаб қолди

ЖЧ саралаши. Сўнгги дақиқаларда учта гол урган Саудия пешқадамликни сақлаб қолди

Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Сингапур ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Унда саудияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 83-дақиқада Салим Ал-Довсари томонидан очилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Фахад Ал-Муваллад орадаги фарқни иккитага оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Солиҳ Аш-Шехри ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Шу тариқа, очколари сонини 17 тага етказиб олган "саҳро лочинлари" пешқадамликни мустаҳкамлади. 4-поғонадаги Сингапур ҳисобида 7 очко мавжуд.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ