"ЖЧ-2026" саралаши. Туркия кичик ҳисобда Руминияни мағлуб этиб, финал босқичига чиқди
- 27-март, 00:04
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"ЖЧ-2026" турнири йўлланмаси учун Европа қитъасида плей-офф ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқич доирасида Туркия ўз уйида Руминияни қабул қилди. Мазкур баҳсда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голни 53-дақиқада Кадиоглу киритди. Шу тариқа, туркияликлар кейинги босқичда Словакия — Косово жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Квалификация ЧМ Европа
vs
Turkey won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ