"ЖЧ-2026". Бразилия Гаитини йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда пешқадамга айланди
- 20-июн, 07:36
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган учрашувда Бразилия терма жамоаси Гаити устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб 24-дақиқада очилди. Матеус Кунья қайтган тўпни дарвозага йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
36-дақиқада ҳужумчи ўз ҳисобидаги иккинчи голни ҳам киритиб, дубль муаллифига айланди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса Винисиус бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа, Бразилия ишончли ғалабани қўлга киритиб, гуруҳдаги ўз имкониятларини янада яхшилаб олди.
Чемпионат мира
vs
Brazil won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ